Тошкентда раҳбар аёлга тан жароҳати етказишди

© Sputnik / Tutov / Медиабанкка ўтишҚўлга олинган жиноятчи
Қўлга олинган жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Номаълум шахс Мустақиллик шоҳ кўчасида масъулияти чекланган раҳбар бўлган аёлни тепиб, унга тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан ғойиб бўлган

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманида номаълум шахс Мустақиллик шоҳ кўчасида безориликка қўл уриб, масъулияти чекланган жамият раҳбари бўлган 40 ёшли аёлни тепиб, унга тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0