ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Россия таълим ва маданияти маркази расмий сайтида жорий йил 9-10 март кунлари ўтказиладиган синов имтиҳонлари жадвали эълон қилинди.
"9 мартдан 10 март санасига қадар Тошкент шаҳридаги Россия таълим ва маданияти марказида гуманитар (ижодий) йўналишлар бўйича тест синовлари ўтказилади", — дейилган эълонда.
Тест синовлари Россия олий ўқув даргоҳлари вакиллари иштирокида ўтказилиши таъкидланган.
Имтиҳонларга паспорт, ручка, калькулятор ва телефонсиз келиш сўралган.
"Ҳужжатлар тўплами тест синовлари якуни бўйича тайёрланади", — деб қўшимча қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг февра ойида Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россий олий ўқув юртларида бепул ўқиш учун рўйхатга олиш бошланганини эълон қилган эди.