ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Гидрометеорология маркази хабарига кўра, 4-5 март кунлари республикамизда ҳаво ўзгариб турса-да, ёғингарчиликлар кузатилмайди, деб ёзади uz24.uz.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳарорат кечаси —3…+2 ва кундузи 10-15 даража илиқ, Қаршида 18 даражагача илиқни ташкил этади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси —1…+4 даража ва кундузи 13-18 даражагача илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси —3…+2 ва кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.