Тожикистон аҳолисига атлас кийим қимматлик қиляпти

© Sputnik / Искандар Аминов / Медиабанкка ўтишТожикистонда мустақиллик куни
Тожикистонда мустақиллик куни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Фан ва таълим вазирлиги мамлакатдаги барча ўқитувчи, ўқувчи-талабаларга 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб ўқув даргоҳларига миллий либосларда келишни тавсия этган эди. Тожикистонликларнинг аксарияти атлас кийиш уларнинг чўнтакларига оғирлик қилаётганини айтишмоқда

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Тожикистон Фан ва таълим вазирлиги ўзининг ушбу фармони мамлакат ёшларида ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилганини маълум қилган эди.

Тожик миллий либослари - Sputnik Ўзбекистон
Тожик хотин-қизларига атлас кўйлакларда юриш буюрилди
2-март тонгги Назаровлар оиласида "уруш" билан бошланди, деб ёзади Спутник Тожикистон. Гап шундаки, ўқитувчидан дарсга миллий либосда келиш лозимлиги ҳақида эшитган оиланинг тўнғич қизи ота-онасини унга атлас оберишга қистамоқда. Оила бошлиғининг оиладаги сарф-ҳаражатларга зўрға пул топяпману, деган гапи қизалоққа кор қилгани йўқ. У бир гапни тинимсиз такрорлайди: "олиб бермасангиз, муаллимам мени бугун ўлдиради".

"Рафиқам билан ўтган йилдаёқ бир нарсани англаб етганмиз: миллий либос — пулни беҳудага сарфлаш деганидир. Ўтган йил Наврўзда унга 200 сомоний(24 долларга)га кўйлак олиб берган эдик. Ўша вақтда бунга "хоп" деганимнинг боиси, фарзандимиз энди мактабга қадам қўйган эди. Синфда бошқалардан кам бўлишини хоҳламаган эдим.Оддий электрик бўлсам, бундай хархашаларни бажаришга қурбим ҳамиша ҳам етавермайди", — дея нолиди Рустам Назаров.

Айтиш жоизки, мамлакат Таълим вазирлигининг мазкур фармони аҳоли ўртасида қизғин муҳокама қилинмоқда. Кимлардир Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қаёққа қараётганидан ёзғирса (совуқ об-ҳавода ўқувчи-қизларларнинг аксарияти енгил оёқ кийим ва атлас кўйлакда мактабга боришга мажбур бўляпти), бошқалар эса тожик халқидаги ватанпарварлик учун ёш қизлар қурбонлик келтиришлари лозимми, деган саволни ўртага ташлашмоқда.

Музокаралар қизғин давом этаётган бир паллада Вазирликдагилар бу фармонни бажариш мажбурий эмас, у шунчаки тавсия холос, дея тушунтириш беришга шошилмоқда.

"Бу Фармонни бажариш шарт эмас. Чўнтагингиздаги сўннги чақаларни янги кўйлакка сарфланг демаяпти ҳеч ким. Кимда шунга шароити бўлса, ёки кимнинг миллий либоси бўлса, ўшалар кийиб келсин. Ўғил болаларга эса бу умуман тегишли эмас", — дея аниқлик киритган Тожикистон Таълим вазирлиги.

Жамоатчилик фаолияти билан шуғулланувчи Марьям Довлатова эса ватанпарварлик ва фахр туйғуси куч билан сингдирилмайди, деган фикрда.

— Асл ғурур туйғуси ва ватанпарварлик ҳиссини куч билан сингдириб бўлмайди, бу туйғуларни тарбиялаш керак. Ва бу узоқ давом этадиган, тиришқоқликни талаб этадиган иш. Бошқача айтадиган бўлсак, агар биз бунга мажбурлайдиган бўлсак, у халқда норозилик уйғотиши, унинг ғашини келтириши мумкин, — деди у.

Янгиликлар лентаси
0