ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Тошкентдаги Миробод бозори ёнидаги Миробод кўчасида бузилаётган умумий овқатланиш ва савдо шохобчалари ўрнида кўп қаватли уйлар қурилади. Бу ҳақда UZ24га Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси маълум қилди. Миробод туман ҳокимлиги ушбу хабарни тасдиқлади.
Шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармасининг маълумотига кўра, бузилган иншоотлар ўрнида бешта кўп қаватли замонавий турар жой қуриш режалаштирилган. Ҳозирда уларнинг лойиҳалари тасдиқлаш жараёнида.
Миробод туман ҳокимлигининг маълум қилишича, Миробод кўчасидаги бузиш ишлари бир-икки ой ичида тўлиқ якунига етказилади.