Украинада миллий мотам эълон қилинди

© Sputnik / Павел Паламарчук / Медиабанкка ўтишУкраина
Украина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина республикаси Львов шаҳридаги Степная шахтасида портлаш юз берди, Украина тоғ-кон ишчилари касаба уюшмаси маълумотларига мувофиқ, ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 7 киши жароҳатланган

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Украина президенти Петр Порошенко ҳукуматга мамлакатдаги кўмир қазиб чиқарувчи жамики  корхоналарда текшириш ишларини ўтказишни буюрди ва Львов вилоятидаги шахтада юз берган портлаш туфайли мотам эълон қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Порошенконинг матбуот-котиби Святослав Цеголкога таянган ҳолда.

© Sputnik / Игорь Маслов / Медиабанкка ўтишШахта ишчилари
Рабочие на шахте - Sputnik Ўзбекистон
Шахта ишчилари

Пайшанба куни Львов вилоятида жойлашган "Степная" шахтасида авария юз берди. Украина тоғ-кон ишчилари касаба уюшмаси шахтада метан портлагани ҳақида маълумот тарқатди. Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 7 нафар ишчи жароҳатланган.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати авария оқибатида 8 нафар тоғ-кон ишчиси ҳалок бўлгани, 6 нафари жароҳатлангани ва 20 нафар инсон қутқариб қолингани ҳақида ахборот бермоқда.

Авария юз берган учаткада жами 34 нафар ишчи бўлгани хабар қилинмоқда.

© Sputnik / Николай Лазаренко / Медиабанкка ўтишУкраина президенти Петр Порошенко
Президент Украины Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Украина президенти Петр Порошенко

"Украина президенти Львов вилоятидаги портлаш туфайли мамлакатда миллий мотам кунини эълон қилди. Тегишли фармон бугуннинг ўзида имзоланган. Президент, шунингдек, мамлакат Вазирлар маҳкамасига Украинадаги кўмир қазиб чиқарувчи барча корхоналарда текширув ўтказишни буюрган", — деб ёзган Цеголко ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Янгиликлар лентаси
0