Россиялик аёлни алдаб кетган ўзбекистонлик олти йилдан сўнг қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПолиция России
Полиция России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чувашистон республикаси ИИВ ходимлари маҳаллий аёлга магазин очишни ваъда қилиб 115 минг рубль олган ва шу бўйи ғойиб бўлган ўзбекистонликни олти йилдан сўнг қўлга олишди

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Чувашистон полициячилари товламачиликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди, деб хабар берди Россия ИИВ матбуот хизмати.

У 2011 йил охирларида чувашистонлик аёлга магазин очишда ёрдам беришни ваъда қилиб унинг 115 минг рублини олади. Лекин ёрдам бериш ўрнига ғойиб бўлади.

У Россия ҳудудида сохта ҳужжатлар билан яшаб юрган.

Полиция ходимларининг тахминларича, унинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида жабр кўрганлар кўпчиликни ташкил этиши ҳам мумкин. Ҳозирда унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг "Товламачилик" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0