Маҳбусларга даъватчилик қилган ўзбекистонлик 30 йилга яқин қамоқда ўтиради

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишКамера заключения
Камера заключения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тамбов вилоятида жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон фуқароси колонияда маҳбусларни "Ислом давлати" сафига киришга даъват қилган

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Тамбов вилоятидаги жазо муассасасида жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон фуқароси маҳбусларни "Ислом давлати" террорчилик ташкилотига қўшилишга даъват қилгани учун суд ҳукми билан 29 йилу 10 ойга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади РИА Новости.

ФХХ (Федерал хавфсизлик хизмати)нинг маълум қилишича, 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ғ.Отахонов 17 ёшидан бошлаб "Таблиғи жамоат" халқаро диний ташкилоти аъзолари билан алоқада бўлган.

У 2011 йилда ўз ватанида жиноий жавобгарликдан қочиб Москва вилоятида яшай бошлаган. ФХХ бошқармасининг хабарига кўра, Отахонов Россия ҳудудида фаолияти тақиқланган "Таблиғи жамоат" ташкилотининг Москвадаги шохобчаси таркибига кирган.

"У бошқа аъзолар билан биргаликда ИДга содиқлик ҳақида қасамёд қилган. Унинг зиммасига Россия Федерацияси ҳудудида, жумладан, Тамбов вилоятида сохта пулларни муомалага киритиш ва тушган маблағни ИШИДни молиялаштиришга сарфлаш вазифаси юклатилган", — дейилади хабарда.

2013 йил январида Отахонов Владимир вилоятида қўлга олинган ва "сохта пул ёки қимматли қоғозларни тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки муомалага киритиш" ҳамда "сохта ҳужжатлардан фойдаланиш" моддалари бўйича уч йилга умумий тартибдаги колонияда жазони ўташга ҳукм қилинган.

2014 йилда у Тамбовдаги туман суди томонидан яна сохта пул тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишда айбдор деб топилган ҳамда тўрт йилга умумий тартибдаги колонияда жазо ўташ ҳукми чиқарилган.

Қамоқдаги шахс - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ИД даъватчиси 8 йилга қамалди

"Тамбов вилоятидаги жазони ўташ муассасасида жазо ўтаётган бу шахс тожикистонлик маҳбуслар билан танишган ва уларни ИШИД сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этишга даъват қилиб ғоявий тарғибот олиб борган. У Сурия ва Ироқда жанг қилаётган шахслар ҳақидаги видеороликларни намойиш қилиш орқали камерадошларини "динсизларга қарши уруш қилиш", дунёвий халифалик ўрнатишга ишонтирган", — деб хабар беради ФХХ.

Куч тизимидагиларнинг маълум қилишича, Отахонов тожикистонлик уч фуқарога ИДга содиқлик ҳақида қасам ичишни таклиф қилган, улар озодликка чиқишидан аввал қаерга боришларини, Сурияга кетиш учун ким ёрдам бериши мумкинлигини тушунтирган.

Тожикистон махсус хизматлари билан ҳамкорликда улар қўлга олинган, 2016 йил февралида эса ФХХ Отахоновга нисбатан "террорчилик фаолиятида иштирок этиш" моддаси бўйича жиноят иши очган.

"Москва округ ҳарбий суди томонидан Ғ.Отахонов айбдор деб топилди… у олти йилга озодликдан маҳрум қилинди… жиноятлар мажмуига кўра Отахонов 29 йилу 10 ойга озодликдан маҳрум этилиб, жазони қатъий режимдаги колонияда ўташ белгиланди", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0