Трамп Америка "янги дўстлар" излашга тайёрлигини эълон қилди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишАҚШ президенти Д. Трамп
АҚШ президенти Д. Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трамп конгрессменларга "жаҳон халқлари - улар хоҳ дўст, хоҳ ғаним бўлсин - Америка кучли, Америка фахрланишини ва Америка озод" эканини кўрадилар", дея ваъда берди

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп "янги дўстлар" излашга тайёрлигини эълон қилди, деб хабар берди РИА Новости.

"Америка янги дўстлар топишга ва умумий манфаатларимиз мос тушган жойда янги ҳамкорликлар яратишга тайёр", — деб баёнот қилган Трамп ўзининг конгрессга мурожаатида.

НАТО байроғи - Sputnik Ўзбекистон
НАТО АҚШни альянсдан воз кечмасликка чақирди
АҚШ президенти ҳукумат америкаликларни радикал ислом террорчилигидан ҳимоя қилиш учун жиддий чоралар қабул қилаётганини қайд этиб ўтган. Қочқинлар муаммоси ҳақида гапирар экан, Трамп "мос танлов"ни амалга ошириш имкони бўлмаган мамлакатлардан келаётганларни Америкага киритишни "эътиборсизлик" деб атаган.

"Биз ўз давлатимиз экстремистлар паноҳ топадиган манзилга айланишига йўл қўя олмаймиз", — деб таъкидлаган Америка раҳбари. У шунингдек, Вашингтон мусулмон оламидаги иттифоқдошлар билан "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига қарши курашда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини қўшимча қилган.

Конгрессга мурожаат қилар экан, Трамп НАТОни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтган, аммо иттифоқдошлардан ўз молиявий мажбуриятларини бажаришларини талаб қилган.

АҚШ яна ўз ортидан бошқа мамлакатларни эргаштиришга тайёр, деган Америка президенти.

Трамп конгрессменларга "жаҳон халқлари — улар хоҳ дўст, хоҳ ғаним бўлишидан қатъи назар — Америка кучли, Америка фахрланишини ва Америка озодлигига гувоҳ бўладилар", дея ваъда берган.

Янгиликлар лентаси
0