ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Жанубий Кореянинг Heerim Architects компанияси Тошкент аэропортининг янги халқаро терминали дизайнини намойиш этишди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.
© Фото стрингераЮжнокорейцы показали, как будет выглядеть новый ташкентский аэропорт
Южнокорейцы показали, как будет выглядеть новый ташкентский аэропорт
© Фото стрингера
Жанубий Кореянинг EDCF Фонди томонидан молиялаштирилаётган, қиймати 430 миллион доллардан кўпроқни ташкил этувчи "Тошкент-4" терминали 2019 йилда қуриб битказилиши режалаштирилган.
"Тошкент-4"нинг майдони 87 минг квадрат метр бўлиб, унда йилига 5,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатилади.
© Фото стрингераТошкент аэропортининг янги халқаро терминали кўриниши.
Тошкент аэропортининг янги халқаро терминали кўриниши.
© Фото стрингера
Терминал 4 қаватдан иборат бўлиб, 36 самолётни сиғдира оладиган перрон, шунингек, автомобиллар тураргоҳига ҳам эга бўлади.
Қурилиш ишларига 3 йил вақт сарфланади ҳамда қурилиш-монтаж ишлари жорий йилда бошланади.