Тарихда из қолдирган буюк шахсларнинг мероси, амалга оширган ишлари ҳамиша тилга олинади ва асло унутилмайди. Улар хотирасига ҳурмат тариқасида ҳайкаллар... 01.03.2017, Sputnik Ўзбекистон
Тарихда из қолдирган буюк шахсларнинг мероси, амалга оширган ишлари ҳамиша тилга олинади ва асло унутилмайди. Улар хотирасига ҳурмат тариқасида ҳайкаллар ўрнатилади, номлари абадийлаштирилади. 2017 йилда Ўзбекистон ва Россияда кимларнинг номлари абадийлаштирилиши ҳақида фотолентамизда билиб олишингиз мумкин
Москвада, шунингдек, Россия империяси жиноят қидирув бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган, рус Шерлок Холмси деб танилган Аркадий Кошко, Москва ва бутун Руснинг 16 патриархи ҳамда машҳур инглиз драматурги Уильям Шекспирга ҳайкал ўрнатилиши кўзда тутилган.
2016 йил 2 сентябрда вафот этган, мустақиллик асосчиси, давлат арбоби, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга атаб биратўла икки давлат - Ўзбекистон ва Россияда ҳайкаллар ўрнатилади. Ўзбекистонда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида, Россияда эса Москвада Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилган.
Бу йил Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзовнинг 100 йиллик юбилейи нишонланади. Ушбу тадбир доирасида Хоразмда Комилжон Отаниёзов номи билан аталган замонавий ижод маркази яратиш ва марказ ҳудудида ҳофиз ҳайкали ўрнатилиши режаштирилган.
Эркин Воҳидов 2016 йил 30 май куни оламдан ўтган атоқли шоир ва адиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовга ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақда 2016 йил 7 декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори эълон қилинган. Ҳужжатда Эркин Воҳидов ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшганлиги таъкидланган.
2016 йилнинг 5 ноябрь куни вафот этган шоир, Ўзбекистон мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповга Қарши шаҳрида ҳайкал ўрнатилади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳайкали лойиҳаси билан танишди. Давлат раҳбари ҳайкал лойиҳасини такомиллаштириш, бу ерда Абдулла Орипов номидаги мактаб ва унинг ижодига бағишланган музей ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Москвада машҳур рус адиби, драматурги, театр режиссёри ва актёри Михаил Булгаковга атаб ҳайкал ўрнатилади. Булгаковнинг "Уста ва Маргарита", "Итюрак", "Оқ гвардия", "Иван Васильевич" каби асарлари ҳали-ҳануз ўқувчиларни ўзига ром этиб келади.
Шу йил ноябрида рус болалар адабиётининг асосчиси деб ҳисобланувчи ёзувчи ва шоир Самуил Маршак таваллудига 130 йил тўлади. Шу муносабат билан Москва шаҳрида, у яшаган уй яқинидаги майдонда шоир ҳайкали ўрнатилади.