Трамп маслаҳатчиси Оқ уй меҳмонларини ноқулай ҳолатда кутиб олди

© AFP / Brendan Smialowski АҚШ президенти маслаҳатчиси Келлиэнн Конвей Оқ уйдаги Овал кабинетдаги диванда
АҚШ президенти маслаҳатчиси Келлиэнн Конвей Оқ уйдаги Овал кабинетдаги диванда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари расмий учрашувда бундай ҳолатда ўтириш қанчалик қоидаларга мувофиқлиги юзасидан қизғин музокараларни бошлаб юбордилар

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. АҚШ президенти маслаҳатчиси Келлиэн Конуэй кутилмаганда куннинг энг кўп муҳокама қилинган шахсига айланди.

​Гап шундаки, АҚШ президенти Дональд Трампнинг афроамерикаликларга таълим берадиган олийгоҳлар раҳбарлари билан учрашувда аёл меҳмонларни расмда муҳрлангандек ҳолатда кутиб олди, деб ёзади РИА Новости.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари расмий учрашувда бундай ҳолатда ўтириш қанчалик қоидага мувофиқлиги юзасидан қизғин музокараларни бошлаб юбордилар.

​"Менда бу расмга нисбатан бериладиган саволлар бир талай, аммо энг асосийси: нима учун биров Келлиэнн Конуэйга "дивандан оёқларингни нари ол", деб айтмади?", — дея ўз эътирозини билдирган Twitter фойдаланувчиси Rex Huppke.

Конуэйнинг бундай ҳатти-ҳаракатига кўпчилик "альтернатив аҳлоқ" дея изоҳ беришган.

Конуэй нима бўпти? АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг ўзи иш столида қандай қилиб қулай жойлашиш мумкинлигини кўрсатиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0