ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон Иккинчи жаҳон урушидаги МДҲга аъзо мамлакатлар халқлари жасорати ва қаҳрамонлиги хотирасини абадийлаштириш учун битимга имзо чеккани йўқ.
Бу ҳақда сешанба куни оссия Мудофаа вазирлигининг Иккинчи жаҳон урушида ўз ватанини ҳимоя қилган қурбонлар хотирасини абадийлаштириш бўйича бошқарма бошлиғи Владимир Попов сешанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида хабар қилди, деб ёзади РИА Новости.
"Айни вақтда ушбу битим Беларус, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Арманистон, Россия ва Молдова давлатлари томонидан ратификация қилинган. Битим Озарбайжон, Туркманистон ва Ўзбекистон томонидан имзоланмаган", — дея санаб ўтган Попов.
Ушбу битим бўйича ҳар бир мамлакатда ишларни мувофиқлаштириш МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари кенгаши зиммасига юклатилган бўлиб, Ҳарбий-Мемориал қўмита томонидан амалга оширилади.