ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Илгарироқ товуқ боқиш орқали қандай қилиб миллионерга айланиш ҳақида тавсияларни бериб ўтган эдик.
Энди эса Меҳнат вазирлиги томонидан тайёрланган роликда лимон етиштириш фойдалари ҳақида тавсияларни келтириб ўтамиз.
Роликда Ўзбекистон шароитида Meyer, Toshkent, Yubileyniy, Jenoa ва Vulkan навлари етиштирилиши айтилган.
"1 туп лимон кўчатидан ҳосилдорлик 60-70 кг, 12 тупдан 800 кг.ни ташкил қилинади (1 кг лимон — 5000 сўм). 1 йилда 1 сотих лимонариядан 5 миллион сўмдан ортиқ даромад қилиш мумкин, 1 сотих лимонария харажатлари 1 миллион сўм, демак соф фойда 4 миллион сўмни ташкил қилади. Томорқа 7-8 сотих бўлган ҳолатда эса бу лимонариядан 1 йилда 25-30 миллион сўм даромад олиш мумкин", дейилади видеохабарда.
Қўшимча маълумотларни tomorqa.mehnat.uz сайтидан олишингиз мумкин.