Шавкат Мирзиёев: уйи борнинг ўйи йўқ

© AP Photo / Anvar IlyasovЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Қашқадарё вилоятига уюштирган сафари давомида Қарши тумани, "Нукробод" қишлоқ фуқаролар йиғинининг Якка ёғоч массивида намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган арзон уй-жойларни бориб кўрди

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг 2016-йил 21-октябрдаги "2017-2021-йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Якка ёғоч массивида ер участкаси 2 сотих бўлган уч хонали уйлар қурилди, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.

Бу уйларнинг фойдаланиш майдони 63,5 квадрат метр бўлиб, унда иккита ётоқхона, меҳмонхона, ошхона, ювиниш хоналари ва қозонхона мавжуд. Ҳовлисида хўжалик бинолари қурилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ёш авлод Ислом Каримов айтганидек, кучли, билимли ва доно бўлиши керак деди
Икки қаватли 16 хонадонли турар-жой бинолари икки ва уч хонали қилиб қурилган. Уйларда ётоқхона, меҳмонхона, ошхона ва ювиниш хоналари ҳудуднинг иқлим шароити, санитария ва хавфсизлик талаблари, халқимизнинг миллий ҳаёт тарзига оид барча жиҳатлар ҳисобга олинган ҳолда барпо этилган.

"Ўз уй-жойига эга бўлиш ҳар бир инсон ҳаётида қанчалик муҳим эканини барчамиз яхши биламиз, — деди Мирзиёев. Халқимиз уйи борнинг ўйи йўқ, деб бекорга айтмаган. Бунинг чуқур маъноси бор. Бундай уй-жойлар тақсимотида халқимизга хос ҳақиқат ва адолат мезонларига қатъий риоя этилиши керак".

Қурилиш материалларининг таннархини камайтириш ҳисобига уйларнинг нархини янада арзонлаштириш, ташқи инженерлик тармоқлари – ичимлик суви, ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш, атрофларини ободонлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Президент янги уй соҳибларидан бири Алишер Аҳмедов хонадонида бўлиб, бу ерда яшаш учун яратилган қулай шароитлар билан танишди, дилдан суҳбатлашди. Ёш оила аъзолари Ўзбекистон президентига эътибори ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев шунингдек, Мирмирон массивидаги янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси билан танишди.

Ёнғоқ дарахтларидан ҳосил йиғиштириш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги тоғолди ҳудудларда ёнғоқ плантациялари ташкил этилади
Ушбу иссиқхона 25 гектар майдонда метал, тахта, плёнка ва бошқа маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда барпо этилади. Бу ерда лимон, мандарин ва папайя каби цитрус мевалар, помидор, бодринг, гулкарам, ҳар хил кўкатлар етиштирилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида иссиқхонада йилига 3 миллиард сўмлик маҳсулот етиштирилади. Уларнинг бир қисми ички бозор талабларини қондирса, қолгани экспортга йўналтирилади. Натижада аҳоли қиш мавсумида ҳам арзон мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминланади. 229 иш ўрни яратилиши аҳоли турмуш фаровонлигининг ортишига хизмат қилади.

Президент бундай иссиқхоналарни қуриш ва улардан фойдаланишда замонавий технологияларни қўллаш, ишга малакали мутахассислар билан бирга коллеж битирувчиларини ҳам кенг жалб этиш борасида зарур кўрсатмалар берди, деб ёзади нашр.

Янгиликлар лентаси
0