Наманган туманига янги ҳоким тайинланди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийБўш кресло
Бўш кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ депутатлари Наманган туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Сессияда ташкилий масала кўрилди, масала юзасидан вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров маъруза қилган.

"Туманнинг аввалги ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтганлиги муносабати билан вилоят ҳокимининг қарорига кўра туман ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Ҳозиргача "Наманган ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Шуҳратжон Абдулҳаевич Давронов туман ҳокими этиб тайинланди, вилоят ҳокимининг шу ҳақдаги қарори сессияда бир овоздан тасдиқланди", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0