Тошкентда "йўлтўсар" ҳайдовчиларни тартибга чақирувчи гуруҳ пайдо бўлди

© РИА НовостиАкция СтопХам
Акция СтопХам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташаббускорлар гуруҳи "Кобальт"ини нотўғри жойга қўйиб қўйган ҳайдовчининг автомобили олд ойнасига тартибга чақирувчи стикер ёпиштирган

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкент ҳайдовчилари пойтахтдаги асосий муаммолардан бири — машинасини дуч келган жойга қўйиб қўядиганларни тартибга чақиришни ҳам ўз қўлларига олишмоқчи, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

© Водители ТашкентаТошкентда "йўлтўсар" ҳайдовчиларни тартибга чақирувчи гуруҳ пайдо бўлди
В Ташкенте зарождается аналог движения СтопХам - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "йўлтўсар" ҳайдовчиларни тартибга чақирувчи гуруҳ пайдо бўлди

 

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент учун янгилик бўлган воқеа кенг муҳокама қилинмоқда — ташаббускорлар гуруҳи "Кобальт"ини нотўғри жойга қўйиб қўйган ҳайдовчининг автомобили олд ойнасига тартибга чақирувчи стикер ёпиштирган.

"Миямни ишлатишга эринаман, буғу сингари дуч келган жойга тўхтаб оламан", — деб ёзилган стикерда.

Фойдаланувчиларнинг аксарияти буни қўллаб-қувватлаган, кўпчилик нотўғри жойга машинасини қўйган ҳайдовчиларни тартибга чақириш мақсадида муаллифлардан стикер макетини сўраган. Шунингдек, адолатни оломон ҳал қилмаслигини айтиб "Кобальт" эгасини ҳимоя қилганлар ҳам бўлди.

© Водители ТашкентаТошкентда "йўлтўсар" ҳайдовчиларни тартибга чақирувчи гуруҳ пайдо бўлди
В Ташкенте зарождается аналог движения СтопХам - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "йўлтўсар" ҳайдовчиларни тартибга чақирувчи гуруҳ пайдо бўлди

Тошкентда ҳам Россиядаги "Стопхам" ҳаракатига ўхшаш ҳаракат қанчалик ўзини оқлашини вақт кўрсатади. Бироқ бу пойтахтдаги муаммони ҳал қилмайди.

Бир тарафдан, Тошкентдаги марказий кўчаларнинг аксарияти машиналар тўхташи учун мослашмаган. Кўп сонли тақиқловчи белгилар эса вазиятни янада мураккаблаштиради. Нима қилмоқ керак? Экспертлар тақиқловчи белгиларни жойлаштиришни қайта кўриб чиқиш ва шаҳар марказида кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил қилиш кераклигини айтишмоқда.

Шу билан бирга яна бир муаммо мавжуд — ҳайдовчилар бир-бирларига нисбатан ҳурмат кўрсатишмайди. Машинасини қаерларда тўхтатмайди дейсиз — светофор тагига, пиёдалар ўтиш йўлагига. Ана шундай "буғу"лар машинасини миниб йўлни очишини узоқ кутишларига тўғри келади.

Sputnik Ўзбекистон мухбири қизиқ вазият гувоҳи бўлди. "Каптива" автомобили Гидрометмарказ яқинидаги чорраҳада офис биносига кирадиган ягона кириш йўлини тўсиб тўхтаб олди. Бошқа ҳайдовчиларнинг йўлни бўшатиш ҳақидаги сўровларига эса машина эгаси қўлини силтаганча ўтишга жой бор-ку, ўтаверинглар, деб жавоб қайтарди.

© Водители ТашкентаТошкентда "йўлтўсар" ҳайдовчиларни тартибга чақирувчи гуруҳ пайдо бўлди
В Ташкенте зарождается аналог движения СтопХам - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "йўлтўсар" ҳайдовчиларни тартибга чақирувчи гуруҳ пайдо бўлди

Тор жойдан ўтаётган автомобиллар ариққа тушиб кетиши ёки темир тўсиққа урилиб машиналарига зарар етказишлари мумкинлиги эса ҳайдовчини заррача қизиқтирмади. Узоқ тортишувлардан кейингина "Каптива"даги қирол" ниҳоят машинасини икки метр олдинга силжитиб йўлни бўшатди, лекин бошқа бинодан чиқиш йўлини тўсиб қўйди.

Афтидан, одамларда жамиятга бўлган ҳурматни болаликдан шакллантириш зарур. Акс ҳолда "буғу"лар йўлларни тўсаверади, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланади, сариқ чироқда тинмай сигнал чалиб, қизил чироқда газни босишади. Ҳеч ким "буғу"ларга дуч келмасин…

© Водители ТашкентаТошкентда "йўлтўсар" ҳайдовчиларни тартибга чақирувчи гуруҳ пайдо бўлди
В Ташкенте зарождается аналог движения СтопХам - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "йўлтўсар" ҳайдовчиларни тартибга чақирувчи гуруҳ пайдо бўлди
Янгиликлар лентаси
0