ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Бўстонлиқ туманидаги "Чимён Оромгоҳи" соғломлаштириш маркази негизида "12 калит" тоғ-чанғи спорти ҳаваскорлари клубининг "Чимён-Экстрим-2017» тоғ фестивали бошланди. Бу ҳақда Экстремал ва тоғ туризми федерациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилмоқда.
Фестиваль доирасида слалом, бордер-кросс ва ски-кросс шаклларида чанғичилар ва сноубордчилар ўртасида мусобақалар, шунингдек, парапланерчиларнинг чиқишлари ўтказилади.
Ғолиблар 26 февраль куни тақдирланади.
Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Қишки спорт турлари ассоциацияси, Республика қишки ва мураккаб спорт турлари олий спорт маҳорати мактаби ва бошқа ҳамкорлар томонидан ташкил этилди.