ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали Европага чиқиши мумкин. Бу ҳақда "Қазақстан темір жоли" МК матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбариятининг «Қазақстан темір жоли» МК президенти Канат Алписбаев билан бўлиб ўтган музокаралари чоғида унда темир йўл траспорти соҳасидаги ўзаро ҳаракатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда юк ташишларни ошириш учун ихчам тариф сиёсатини ўтказиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўзбек мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалик турларини транзит ташувлари тарифлари учун чегирмалар тақдим этиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар Ақтоу ва Қуриқ портлари орқали Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйлаб ўзбек экспорт ва импорт ташувларини ташкил этиш имкониятини муҳокама қилишди.
Транскаспий халқаро транспорт йўналиши Хитой, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия орқали Европага чиқиш имкониятини беради.