ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. 23 февраль куни Фарғона шаҳрида жойлашган "Фарғонаазот" АЖда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Хабарга кўра, портлаш соат 16:30да заводнинг аммиак цехида олиб борилаётган таъмирлаш-монтаж ишлари пайтида юз берган. Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар бор.
Воқеа сабабларини ўрганиш ва бахтсиз ҳодисадан зарар кўрганларнинг оилаларига керакли ёрдам кўрсатиш бўйича хукумат комиссияси тузилди.