ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Андижон вилояти ҳокимининг қарори билан Улуғнор ва Бўз тумани ҳокимлари ўзгартирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳоким қарорига кўра, Асилбек Акрамович Юсупов Улуғнор тумани ҳокими лавозимига тайинланган. Юсупов бу лавозимга Абдуғофир Сулаймоновнинг ўрнига келган.
Лавозимга тайинланишдан олдин Асилбек Акрамович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департамент директори лавозимида ишлаган.
Абдурашид Райимжонович Мамиров эса Бўз тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
Бўз тумани ҳокими сифатида шу кунгача Дониёрбек Адилбоев фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Абдурашид Мамиров бу лавозимга тайинланишдан олдин Андижон вилояти ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.