ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Cвердловск вилояти прокуратураси мигрантлар томонидан қоидаларга бўйсунмаслик ҳолати бўйича текширув ўтказмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.
Маълумотларга кўра, Москва вақти 10.00да депорт қилиниши кутилаётган мигрантларнинг бири 06.50да чет эл фуқаролари сақлаб туриладиган Марказдаги хоналарнинг бирида қулфланиб олган.
Свердловск вилояти прокурори ёрдамчиси Марина Канатованинг сўзларига кўра, хонада у билан бирга яна тўққиз нафар мигрант бор.
Горелихнинг айтишича, мигрантлар полициячилардан уларни Россиядан депорт қилмасликни сўрашмоқда.
Россия Федерацияси Миллий гвардияси Урал округи қўшинлари матбуот-хизмати РИА Новостига ушбу можароли ҳодисани ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.
Айни дамда полициячилар мигрантлар билан музокара олиб бормоқда.