ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Фақат 1 фоиз одамларгина ҳар қандай шароитда ҳам ўз келажагидан бохабар бўлишни исташади, уларнинг 10%и эса рўй бериши мумкин бўлган ёмон ҳодисаларни олдиндан билиш қобилиятига эга бўлишни хоҳлайдилар, Psychological Review нашрида эълон қилинган мақолада руҳшунослар худди шундай таъкидлашган. РИА Новости хабари асосида.
Маълум бўлишича, Гигеренцер ўз ҳамкасблари билан Германия ва Испания аҳолиси келажакни олдиндан билиш сингари "супериқтидор"га қандай муносабатда эканини аниқлашга уринганлар.
Олимлар иккала давлатда икки мингга яқин одамларга шу савол билан мурожаат қилиб, кутилмаган хулосага келадилар — респондентларнинг 1% оқибати қандай бўлишидан қатъи назар ўз келажагидан бохабар бўлишни, 10%и кўнгилсиз ҳодисаларни олдиндан билиш хусусиятига эга бўлишни ва 30%и эса хурсандчилик олиб келадиган воқеаларни олдиндан билишни исташларини маълум қилишган.