ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг илк расмий ташрифини Қозоғистонга амалга оширади. Бу ҳақда пайшанба куни Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов хабар қилган.
"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг илк расмий ташрифини Қозоғистонга амалга оширади", — деди у Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-қозоқ ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида.
Раматов ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давлат раҳбарининг ташрифига тайёргарлик жараёнида муҳим босқич саналишини қайд этди.
Йиғилиш вақтида иқтисодиётнинг турли йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.
РИА Новости манбасининг сўзларига кўра, Мирзиёевнинг Қозоғистонга сафари 22-23 март санасига режалаштирилган.