ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида ёрқин сариқ ҳошияли «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгилари ўрнатилмоқда, деб хабар беради Nuz.uz.
Бу йўл белгисига нур қайтарувчи плёнка тортилган бўлиб, белги куннинг қоронғу вақтида ҳам яхши кўринади.
Тошкент ИИББ ЙҲББ ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими инспектори Алишер Абдуқодировнинг айтишича, белгилар Келес йўли ва Меҳр кўчалари, "Чилонзор" метро бекати яқинида ҳамда Кичик ҳалқа йўли бўйлаб ўрнатилган.
"Келгусида нур қайтарувчи белгилар шаҳарнинг бошқа пиёдалар ўтиш жойларида ҳам ўрнатилади", — деган у.
Илгарироқ Ўзбекистонда пиёдаларнинг йўл қоидасини бузганлиги учун жаримага тортилаётгани ҳақида хабар берилганди.