Тошкент аэропортида бир чемодан iPhone 7 қўлга олинди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишСтарт продаж iPhone 7 и iPhone 7 Plus
Старт продаж iPhone 7 и iPhone 7 Plus - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу контрабанда жиноятига аэропорт божхона хизмати ходимлари ҳам алоқадорлиги аниқланди.

 

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари божхона солиғи тўланмасдан маҳсулот олиб кириш билан шуғулланаётган уюшган жиноятчилар гуруҳини қўлга олди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Олинган оператив маълумотлар текшируви натижасида Тошкент аэропортида чет элдан келган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Улар 37 дона iPhone 7 смартфонларини ва уч дона HP ноутбукини божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда, республика ҳудудига олиб киришга уринган. Ушбу маҳсулотлар умумий қиймати 150 миллион сўмни ташкил қилади.

Қўлга олинган шахслар исми шарифи, тергов ишлари охирига қадар эълон қилиниши мумкин эмас. Фуқаролар тинтувдан ўтказилганда уларнинг ёнидан  бошқа фуқароларга тегишли бўлган 13 дона валюта пластик карточкалари топилган.  

Ушбу иш юзасида жиноий иш қўзғатилди. Ундан ташқари жиноятга алоқадор бўлган, контрабандистлар фаолиятини яширишга уринган Тошкент аэропорти божхона ходимлари устидан ҳам жиноий иш қўзғатилди.

 

Янгиликлар лентаси
0