ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Жорий йилнинг январида Россия автобозорида А-сегментида (ихчам автомобиллар) сотилиши бўйича Ravon R2 модели биринчи ўринни эгаллади, деб хабар берди "Даракчи".
Россияда бир ой давомида GM Uzbekistanнинг ушбу моделдаги 159 дона автомашинаси сотилган бўлиб, бу мазкур сегментдаги савдоларнинг ярмини ташкил қилади.
Иккинчи ўринни 106 дона сотилган KIA Picanto эгаллади.
Рейтингнинг учинчи ўрнига 29 дона машина билан Smart Fortwo жойлашди.