Ўҳў: Жаримага тортилаётган пиёдалардан "Ўлим гуруҳлари"гача

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишГеймеры
Геймеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Анъанага содиқ қолган ҳолда, ўтган ҳафтада Интернет сарҳадларида эълон қилинган юзлаб хабарлар орасидан энг сараларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Калифорниядаги Оровилл шаҳри ва Тожикистондаги Роғун ГЭСини нима бирлаштиради, ота-она фарзандига паспорт олиб беришга мажбурми, нақд пулингиз йўқ бўлса, пластигингиз борми, ҳайдовчилар учун хушхабар, касалхонага дори олиб келишингиз шартмас, наушник тақиб йўлни кесиб ўта кўрманг…

Ваҳимада қолган АҚШ ва ювилиб кетиши мумкин бўлган Роғун

АҚШнинг Калифорния штати Оровилл шаҳрида жойлашган энг баланд тўғони "танасида" ҳосил бўлган ёриқлар туфайли экспертлар тўғоннинг вайрон бўлиши мумкинлигидан хавотирга тушдилар. Юз минглаб одамлар ўз яшаш жойларидан эвакуация қилина бошлади.

Тожикистонда эса қурилиши олиб борилаётган Роғун ГЭСи кўчки хавфидан жуда мустаҳкам ҳимояланган, аммо мутахассисларни бошқа бир жиддий хавф — ёзги сув тошқинлари безовта қилмоқда.

2017 йилнинг августида жиддий сув тошқини рўй бериши эҳтимоли бор, Роғун гидроқурувчилари бунга тайёрми?

Строительство Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Роғун ГЭСи хавф остидами?
Фарзандига ўз вақтида паспорт олиб бермаганларни нима кутади?

Ўзбекистонда вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Ана шундай мажбуриятлар сирасига фарзандига ўз вақтида паспорт олиб бериш ҳам киради.

Фарзанди 16 ёшга тўлган бўлса-да, фуқаролик паспорти олиб бермаган ота-оналарни нима кутади?

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фарзандига ўз вақтида паспорт олиб бермаган ота ёки она жарима тўлайди
Йўллар, йўллар…

Машинаси борлар учун ажойиб хушхабар. Энди Ўзбекистонда ўнқир-чўнқир йўллар бўлмайди. Чунки Ўзбекистон президенти 2017-2018-йилларда минтақавий автомобил йўлларини ривожлантириш дастурини тасдиқлади.

Ҳужжатга кўра, 2017-2018-йилларда 5454 километр, 2017 йилда 2700 километр, 2018 йилда 2754 километр хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш белгиланган.

Бу борада яна қандай ишлар амалга оширилиши ҳақида эса қуйида ўқинг.

Знаки Дорожные работы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энди ўнқир-чўнқир йўллар бўлмайди - Мирзиёев фармони
Пластигингиз борми? Бизда терминал бор!

Шу йилнинг 1 мартидан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида терминаллар бўлиши мажбурий ҳисобланади. Бу Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорида белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, пластик карточкалар орқали тўлов қилмоқчи бўлган харидорларга юқори нархлар белгиланишига йирик миқдордаги жарималар белгиланади. Агарда чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари нақд ёки карта орқали ҳисоб-китоб қилиш шаклига қараб нархларни сунъий равишда оширса ёки туширса, бунинг учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима қўлланади

Ана энди нақд пулим йўқ деб ўйланмасангиз ҳам бўлади. Чунки пластикдаги пул ҳам пул.

Платежный терминал для банковской карты - Sputnik Ўзбекистон
Пластигингиз борми? Бизда терминал бор!
Тошкентда шифохонага беморларнинг дори-дармон олиб келишларига чек қўйилади

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳар ҳокими чиқарган қарорга кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги шифохоналарга дори-дармон ва боғлов воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган маблағлар камида икки баробарга оширилади.

Энг муҳими, беморларни тиббиёт муассасасида мавжуд дори-дармон воситалари билан таништириб бориш мақсадида барча палаталарда дори-дармон воситаларининг рўйхатлари ўрнатилиб, беморлар томонидан олиб келтирилишига қатъиян чек қўйилади.

Қарорда яна нималар белгиланганлиги билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Капельница - Sputnik Ўзбекистон
Пластигингиз борми? Бизда терминал бор!
Эҳтиёт бўлинг! "Ўлим гуруҳлари" Тошкентгача етиб келди

Фарзандингизнинг смартфонини тез-тез текшириб туришни унутманг. Чунки ўсмирларни ўз жонига қасд қилишгача олиб борадиган "Кўк китлар" деб номланган ўйин Тошкентгача етиб келди. Интернетдаги ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда бу хавфли ўйиндан эҳтиёт бўлишга чақирувчи огоҳлантиришлар тез-тез кўзга ташланмоқда.

Мазкур гуруҳларнинг хавфли жиҳатлари ва улардан қандай сақланиш мумкинлиги ҳақида билишни истасангиз, мана бу мақолани ўқинг.

Геймер - Sputnik Ўзбекистон
Эҳтиёт бўлинг! Ўлим гуруҳлари Тошкентгача етиб келди
Йўл қоидасини бузишдан олдин ҳамёнингизни текшириб олинг

Ўзбекистонда пиёдаларга жарима солиш бошланди. Бу хабарнинг қанчалик ҳақиқат эканлигини синаб кўрмоқчимисиз? Бунинг йўллари кўп. Хусусан, йўлни фақат пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтиш, йўлни кесиб ўтаётганда диққатни жалб қилувчи бошқа ишлар (мусиқа эшитиш, китоб ўқиш, телефон ўйнаш ва ҳо казо) билан шуғулланмаслик лозим. Мана шу қоидаларга амал қилмасангиз сизга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима белгиланади.

Бу ҳақда батафсил қуйида ўқийсиз.

Работа сотрудников ГИБДД  - Sputnik Ўзбекистон
Пиёдаларни жаримага тортиш бошланди

 

 

Янгиликлар лентаси
0