ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. 2017-йилнинг 20-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулода ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 18-йиғилиши якунлари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат давомида турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувлар кун тартибига тақдим этилаётган масалалар ҳам кўриб чиқилди", — дейилади хабарда.