ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Тошкентда илгари ёпиб қўйилган йўллар бирин-кетин очилмоқда. Ўтган ҳафта Мустақиллик шоҳкўчасидан Тамара Хоним кўчасига ўтиш йўли очилди ("Дархон" кафеси атрофида), деб хабар бермоқда Подробно.uz.
Бу эса Тошкент шаҳрида муаммога айланиб қолган тирбандликка барҳам берувчи яна бир чора бўлди.
Илгарироқ пойтахтда Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Оқсарой қароргоҳи яқинидаги йўл очилганди.
Шунингдек, Мустақиллик шоҳкўчасини Қори Ниёзий кўчаси билан боғлайдиган йўл ҳам очиб қўйилди.
