Ўзбекистон янги кўмир шахтаси қурилишига 165 млн $ сарфлайди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишВ забое шахты
В забое шахты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги лойиҳа ҳар йили 4 миллион тоннагача кўмир қазиб олиш имконини беради. Бугунги кунда Ўзбекистонда кўмирнинг асосий истеъмолчиси иссиқлик электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналардир.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. "Ўзбеккўмир" ОАЖ янги "Ангрен" шахтаси қурилишига 165 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлашга қарор қилган, деб хабар қилди "Ўзбеккўмир" вакили  Sputnik мухбирига.

Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда компания янги лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқмоқда.

"Ангрен" шахтаси ҳар йили 4 миллион тоннагача кўмир қазиб олиш имконини беради. Биз ушбу йилнинг III-IV кварталида лойиҳанинг бош пудратчисини танлаймиз. Йил охирида эса лойиҳани амалга ошириш бошланади", — деди компания вакили.

Геологлар ўтказган изланишларга кўра, Ўзбекистон 5,7 миллиард тонна кўмир заҳирасига эга. Улардан фақат 1,9 миллиард тоннаси ўрганиб чиқилган холос. Ҳар йили Ўзбекистонда 4 миллион тонна кўмир қазиб олинади. Ундан 85 % энергетика соҳасида ишловчи корхоналарга еткизиб берилади.

Янгиликлар лентаси
0