ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Тошкентда очилиши кутилаётган АЁҚШда фақат Россияда ишлаб чиқарилган ёнилғи сотилади, деб хабар қилмоқда компания ўзининг расмий саҳифасида.
"Дўстлар, "Лукойл" АЁҚШида "Лукойл"нинг Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган заводларида ишлаб чиқарилган ёнилғи сотилади", — дейилган расмий хабарда.
Ҳозирги кунда компания Тошкентда ишга тушириш режалаштирилган биринчи "Лукойл" АЁҚШи очилиш арафасида турибди. Ҳозирча эълон қилинган маълумотларга кўра, ушбу ёнилғи қуйиш шахобчасида Евро-5 стандартига мос келадиган АИ-92, АИ-95 ва дизел ёнилғиси сотилади.
Ҳисоб-китоб нақд пул ёки Visa, Master card, Uzcard каби тўлов карталари орқали амалга оширилади.