ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Euronews телеканалига берган интервьюсида, ОАВларда тарқалган айрим хабарларни "мутлақ бемаъни" деди.
Хусусан, Россия президенти Владимир Путин яқинда режалаштирилаётган ташрифи давомида Кремлга хуш ёққан номзодни кўрсатади, дейилган хабарни.
"Бу ҳақида мамлакатни бутунлай бемаъни ҳолатга олиб келган айрим сиёсатчилар гапирмоқда. Олдин Қирғизистон қўшниларга боғлиқ эди. Улар газни, электр таъминотини ёки чегарани ёпиб қўйишлари мумкин эди. Бугун биз бутунлай бошқа мамлакат. Владимир Путин келиш сабаби эса бутунлай бошқа. Биз муҳокама қилишимиз керак бўлган кўплаб масалалар бор. Қирғизистонда ким президент бўлишини эса Москва ҳам Вашингтон ҳам ҳал қилмайди. Буни Қиғизистон фуқароларининг ўзи ҳал қилади, менга ишонаверинг. Бугун биз бошқа мамлакат, бошқа халқ. Биз ўз масалаларимизни ўзимиз ҳал қиламиз", — деди Алмазбек Атамбаев.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин феврал ойининг охирида Қирғизистон ва Тожикистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.