ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Бугун коинотимизнинг энг ёш обеъктларидан бири — баланд тоғлар қўйнида жойлашган Сарез кўли ҳосил бўлганига 106 йил тўлди, деб хабар қилган Спутник Тожикистон нашри.
Тожикистон аҳли томонидан Помир марвариди деб эътироф этиладиган Сарез кўли 1911 йил 19 февралга ўтар кечаси юз берган вайронакор зилзила оқибатида пайдо бўлган. Ер силкиниши икки тоғни бирлаштириб 550 метрдан баландроқ тўғонни ҳосил қилган.
Айтиш жоизки, кўл Помирнинг сейсмик актив ҳудудида жойлашган. Шундай қилиб, 8-9 балли зилзилалар — ҳар 250 йилда бир марта, бошқа маълумотларга кўра эса — ҳар 2000 йилда бир марта, 7 балли зилзилалар эса — 100 йилда бир марта такрорланади.
Олимлар Сарез кўлини Марказий Осиёнинг уйқудаги аждаҳоси деб атайдилар. Уларнинг фикрига кўра, агар кўл вайрон бўлса, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Туркманистон ҳудудларидаги олти миллион инсонлар жабр кўриши мумкин.
2000 йилда тўрт давлат — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон — ҳукуматлари Сарез кўли муаммосини ҳал этиш учун интеллектуал ва молиявий ёрдам сўраб дунё ҳамжамиятига мурожаат этишган.
Шу йилнинг ўзида Бутунжаҳон банки бошқарувида 2000-2006 йилларда Сарез кўли хавфини камайтириш бўйича халқаро лойиҳа ишга туширилган. Аммо ишлар огоҳлантириш тизимини яратиш билан чекланган.
Бир қатор мутахассислар Сарез кўли туфайли хавфсирамаса ҳам бўлади, деган фикрни айтишган, деб ёзган нашр.