Ўзбекистонлик шифокорлар якшанба кунлари кўча тозалашади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини қийнаб келаётган масалалардан бири - шанбаликлар бекор қилинган эди. Бироқ уларнинг ўрнига эндиликда якшанбаликлар жорий қилинди

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистонда шифокорлар учун "якшанбалик" эълон қилинди. Энди улар навбатма-навбат ҳар якшанбада ўзларига қарашли тиббий муассаса атрофини тозалашади.

Бундай амалиёт — шифокорларни анча йиллардан буён қийнаб келган — шанбалик масаласи бекор қилинганидан бир йил ўтиб жорий қилинди.

Сунъий жигар қон тозаловчи аппаратига уланган беъмор - Sputnik Ўзбекистон
Президент тиббиёт соҳасини яна бир бор танқид қилди
Шанбаликдан энди зўрға қутулган шифокорлар "якшанбалик"ни қанай қутиб олади? Ахир бир эмас, иккиталаб дипломга эга шифокорларнинг кўчада супурги кўтариб туришлари ёки латта билан девор ва тўсиқларни ювишлари…

"Ўзбекистонда бир йилдан буён иш ҳафтаси давомида соғлиқни сақлаш мутахассислари томонидан ҳудудларни мажбурий тозалаш амалиёти қўлланилмаяпти", — деди брифинг давомида Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Галина Турманова.

Турманованинг айтишича, шанбаликлар бекор қилинган. Лекин унинг ўрнига "якшанбалик"лар жорий қилинган.

"Менинг фикримча, шаҳарда, ўзи ишлайдиган даволаш маскани ҳудудида тозалаш ишларини олиб боришнинг ёмон томони йўқ. Мен ҳар бир шифокор ўз муассасасининг фидойиси бўлиши керак, деган фикрдаман. Эндиликда шифокорлар "якшанбаликларга чиқишяпти, албатта, ҳаммаси бирданига эмас, бу иш навбатига, ортиқча ташвишларсиз амалга ошириляпти", — деди Турманова.

Бироқ пойтахтнинг бошқа тиббиётчилари ҳам "якшанбаликлар" ҳақида шундай фикрдамикин? Иш кунида шифокорлар ишлаши, дам олиш куни эса ҳордиқ чиқаришлари лозим эмасми? Буни вақт кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0