"Ҳасад қилманг Хоразмнинг қизларига": Жаҳонгир Отажоновнинг Юлдуз Усмоновага жавоби

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2005 йилдаги концерт дастурида "Хоразмлик қизларга" номли қўшиқ куйлаган эди. Орадан 12 йил ўтиб, хонанда Жаҳонгир Отажонов "Юлдуз Усмоновага..." деб аталга жавоб таронасини куйлади

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Хонанда Жаҳонгир Отажонов 11-12-13 март кунлари Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтадиган концертиа Юлдуз Усмоновага атаб қўшиқ куйлашини маълум қилди, деб ёзган "Даракчи" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2005 йилдаги концерт дастурида "Хоразмлик қизларга" номли қўшиқ куйлаган эди, Жаҳонгир Отажоновнинг "Юлдуз Усмоновага…" аталган таронаси эса ушбу қўшиққа жавоб бўлади.

Жаҳонгир Отажонов ўзининг ушбу таронаси шундай деган:

"Мазкур таронам Юлдуз Усмонованинг бундан бир неча йил аввал куйланган таронасига жавобан куйланган. Ўшанда Юлдуз Усмонова томонидан куйланган мазкур қўшиқ менга текканди.

Ушбу қўшиғимни яратганимга анча бўлган бироқ айрим сабабларга кўра қўшиқ тақдим этилмаганди. Янги концертимда хоразмлик опа сингилларим учун жавоб беришга қарор қилиб, "Хуш келибсиз Хоразмга" деб қўшиқ куйладим.

Ким қаерда юрса юртим бағри кенгдир
Қай миллату, қай шевада бари тенгдир,
Дея кўрманг, бир бировга ким у менгдир
Ҳасад қилманг Хоразмнинг қизларига

Юлдуз тугул ой чиқолмас тизларига…

Юлдуз Усмоновани санъаткор сифатида ҳурмат қиламан, устоз деб биламан. Балки Юлдуз Усмонова мени ёмон кўриб қолар ушбу қўшиғимдан сўнг, аммо барбир куйлайман.

Менинг мақсадим хоразмлик опа-сингилларимнинг жавобини қайтариш, хоразмлик йигит сифатида бу мени бурчим деб биламан", — дея фикрини билдирган Жаҳонгир Отажонов.

Янгиликлар лентаси
0