Тошкентда шифохонага беморларнинг дори-дармон олиб келишларига чек қўйилади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишКасалхона
Касалхона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги шифохоналарга дори-дармон ва боғлов воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган маблағлар камида икки баробарга оширилади

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими "Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги шифохоналарга дори-дармон ва боғлов воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган маблағлар камида икки баробарга оширилади.

Шифохонада ётиб ёки стационар тартибда даволанаётган беморларни тиббиёт муассасасида мавжуд дори-дармон воситалари билан таништириб бориш мақсадида барча палаталарда дори-дармон воситаларининг рўйхатлари ўрнатилиб, беморлар томонидан олиб келтирилишига қатъиян чек қўйилади.

Мазкур қарорга кўра, шунингдек, туман ҳокимиятлари солиқ инспекциялари билан ҳамкорликда йирик тиббиёт муассасалари жойлашган ҳудудда фаолият олиб бораётган дорихоналарда, шунингдек юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби юзасидан мониторинг ўтказадилар ва қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганда қонун доирасида чора кўрадилар.

Янгиликлар лентаси
0