ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. "Тошкент шаҳар ҳокимлиги компьютерлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси дастурчиси Наврўз Шоймардонов маҳаллалараро маълумот алмашиш тизимини яратди. Бу ҳақда Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дастур республика, вилоятлар, шаҳар ва туман маҳаллалари ўртасида ўзаро маълумот алмашишни таъминлашга мўлжалланган.
Мазкур дастур маҳаллалараро маълумот алмашинувини таъминлаш, эълонлар ва топшириқлар билан таништириб бориш, тўғридан-тўғри мулоқот ва хабарнома хизмати ҳамда бошқа қулайликларга эга.