Деҳқон бозорларида терминалсиз савдо қилинади

© Sputnik / /СтрингерБозор
Бозор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг 15 февралдаги қарори фақат кўчмас савдо нуқталарига дахлдор бўлиб, деҳқон бозорларидаги сотувчилар 1 мартдан кейин ҳам терминалсиз фаолият юритиши мумкин

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб чакана савдо ва пулли хизмат кўрсатиш соҳасида терминалсиз фаолият юритиш Президент қарори билан тақиқланди, бироқ деҳқон бозорларидаги сотувчилар терминалсиз фаолият юритишлари мумкин. Бу ҳақда nuz.uz нашри хабар бермоқда.

Тўлов терминали - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда март ойидан терминалсиз савдо қилиш тақиқланди

Нашрнинг Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, Ўзбекистон президентининг 15 февралдаги қарори фақат кўчмас савдо нуқталарига дахлдор бўлиб, деҳқон бозорларидаги сотувчилар 1 мартдан кейин ҳам терминалсиз фаолият юритиши мумкин.

Давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби Музаффар Назаровнинг сўзларига кўра, деҳқон бозорлари савдо қаторлари ҳисобланади.

"Президент томонидан имзоланган ҳужжат фақат кўчмас савдо нуқталари — озиқ-овқат ва буюм дўконлари, жумладан, бозорлардаги дўконлар, савдо шохобчалари, бекатлардаги Paynet шохобчалари, қаҳвахоналар, сартарошхоналар ва ҳоказоларга тааллуқлидир", дейди у.

Янгиликлар лентаси
0