"Туркистон" ва "Истиқлол" санъат саройлари Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфидан чиқарилди

© Commons.wikimedia / Arian Zwegers"Истиқлол" санъат саройи
Истиқлол санъат саройи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу қарор маданий-оммавий тадбирларни юқори даражада ўтказишни кенгайтириш мақсадида қабул қилинган

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Истиқлол" ва "Туркистон" санъат саройларини янги тузилган Маданият вазирлиги тасарруфига ўтказишга кўрсатма берди, деб хабар қилинди Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

Шу вақтга қадар бу саройлар Тошкент шаҳар ҳокимияти ихтиёрида эди.

Концерт - Sputnik Ўзбекистон
Кун саволи: "Ўзбекнаво" тугатилдими?
Бу қарор маданий-оммавий тадбирларни юқори даражада ўтказишни кенгайтириш мақсадида қабул қилинган. Уларнинг ўз даромадлари билан қопланмайдиган қисмидаги харажатларини молиялаштириш учун республика бюджетидан маблағ ажратилиши белгиланган.

"Истиқлол" санъат саройи — Ўзбекистондаги асосий концерт зали бўлиб, 1981 йилда очилган. 2006 йилгача Халқлар дўстлиги саройи деб номланган.

"Туркистон" санъат саройи Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1993 йилда очилган. Мазкур залда кўпроқ ёшларбоп тадбирлар, маҳаллий ва хорижий санъат арбоблари концертлари бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0