ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. АҚШнинг бир қатор йирик шаҳарларида мигрантлар иш ташлаш эълон қилишди, деб хабар берди РИА Новости.
Хабарда айтилишича, пайшанба куни АҚШнинг қатор йирик шаҳарларида "Иммигрантларсиз бир кун" акцияси старт олди, бу бизнесдаги узилишлар ва муҳожирларнинг пул сарфлашдан бош тортишларига олиб келган.
Илгарироқ Трамп Америкага кириб келаётган муҳожирларга қарши қаратилган бир нечта фармонларга имзо чеккани ҳақида хабар қилган эдик.
РИА Новости хабарига кўра, "аксарият муҳожирлар ва бизнесменлар мигрантларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пайшанба куни ишлашдан воз кечган".
"Иммигрантсиз бир кун" туфайли Американинг маданий ҳаёти ҳам жабр кўрган. Хусусан, Массачусетс штатида Davis Museum музейи раҳбарияти мигрант-рассомлар томонидан яратилган ёхуд мигрантлар томонидан музейга тақдим этилган санъат асарларини деворлардан ечиб олган. Картиналар ўрнига "мигрант томонидан яратилган ёки тақдим этилган" деган тахтачалар осиб қўйилган.
Нашр хабарига кўра, норозилик намойишларига АҚШ президенти Трамп томонидан жиноятларда айбдор деб топилган мигрантларга нисбатан депортация қоидалари кучайтирилиши сабаб бўлган. Бундан ташқари, Трампнинг етти мамлакат фуқароларининг АҚШга киришини вақтинча таъқиқлаш ҳақидаги фармони ҳам мигрантлар орасида норозилик уйғотган.