"Ҳаробалик миллионер" фильми сценарийчиси Элчи лавозимига тайинланди

© AFP / GIANLUIGI GUERCIAВикас Сваруп
Викас Сваруп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ҳаробалик миллионер" фильми сценарийчиси Викас Сваруп Ҳиндистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди. У тез кунда ўз вазифасини бажаришга киришади

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. "Савол-жавоб" китоби орқали бутун дунёга танилган Викас Сваруп Ҳиндистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди РИА Новости.

Тож-Маҳал - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон сайёҳ аёлларга юбкада юрмасликни тавсия қилмоқда
Нашр хабарига кўра, Сваруп тез кунда ўз вазифасини бажаришга киришади.

Сваруп 1986 йилдан буён дипломат сифатида фаолият юритиб келади. У шу йиллар мобайнида Ҳиндистоннинг турли давлатлардаги элчихоналарида ишлаган. Лондондаги командировкаларнинг бирида Викас роман ёзишга қизиқиб қолади. Шу тариқа "Савол-жавоб" асари 2005 йилда дунё юзини кўрган ва Сварупга улкан шуҳрат олиб келган.

Ўзбек киноихлосмандларига яхши таниш бўлган "Ҳаробалик миллионер" "Савол-жавоб" асари асосида суратга олинган. Фильм 2009 йилда 8та "Оскар" мукофоти билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0