Ҳаж ва Умра зиёратлари қандай бажарилади

Oбуна бўлиш
Ҳаж - ислом динининг беш асосий рукнидан бири бўлиб, балоғат ёшига тўлган, мустақил зиёрат қилишга жисмоний ва молиявий қурби етадиган ҳар бир мусулмон учун фарздир.

Ҳаж сўзи "қасд  қилиш" дегани. Яъни махсус амалларни, маълум жойда, муайян вақтда адо этиш маъносини билдиради. Шу ўринда махсус жой — Кааба ва Арафот, муайян вақт — Ҳаж мавсуми, яъни Шаввол, Зулқаъда ва зулҳижжа ойларининг биринчи ўн куни. Махсус амал эса — Тавоф қилиш ва Арафотда туришдир. 2017 йилда Ҳаж мавсуми 31 август – 5 сентябр кунларига тўғри келади.

Умра зиёратида Тавоф ва Саъй амаллари бажарилади. Мино водийси, Арафот тоғи ва Муздалифага борилмайди. Шунингдек Умра йилнинг исталган вақтида ўтказилиши мумкин.

Умра ва Ҳаж зиёратлари ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг.

Янгиликлар лентаси
0