ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россиянинг "Евроцемент груп" корхонаси ва "Ўзқурилишмоллари" акциядорлик жамияти "Оҳангаронцемент" асосида янги завод қурилиши ҳақида "истаклар протоколи" имзолашди, РИА Новости хабарига асосан.
2020 йилга қадар йилига 2,4 миллион тонна цементни қуруқ услубда ишлаб чиқарадиган янги завод қуриб битказилиши режалаштирилган.
Протокол "Евроцемент груп" корхонаси президенти Михаилом Скороход ва "Ўзқурилишмоллари" раҳбари Ботиром Зарипов томонидан, ҳукуматҳлараро комиссия мажлисида имзоланди.
"Ушбу корхона ишга тушиши натижасида республикада цемент ишлаб чиқариш ҳажми йилига 4 миллион тоннадан, меҳнат самарадорлиги 3,5 баравар атмосферани булғаш 2,5 бараварга камайтирилади", — деди Скороход РИА Новости мухбирига.
Эслатиб ўтамиз, 2006 йилнинг августида "Евроцемент груп" Швейцариянинг Zeromax GmbH компаниясидан "Оҳангаронцемент" акцияларининг 75,6% ни сотиб олган эди. Айни дамда Россия корхонаси "Оҳангаронцемент"нинг 83,92% акциясига эга.
"Оҳангаронцемент" 1961 йилда ташкил қилинган бўлиб Ўзбекистонда иккинчи йирик цемент заводи ҳисобланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати 1,8 миллион тонна цементни ташкил қилади. 2016 йил натижаларига кўра корхона цемент ишлаб чиқаришни 5,2 %га оширган.
Цемент — табиий қурилиш маҳсулоти эмас. Уни ишлаб чиқариш кўп энергия талаб қиладиган қимматбаҳо жараён. Цемент — энг оммавий қурилиш материали, бугунги кунда бирорта ҳам қурилиш цементсиз битмайди. Цемент заводлари, одатда, хом ашё қазиб олинадиган жойнинг ўзида қурилади.