ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Қрим яримороли Россия Федерацияси таркибига АҚШнинг олдинги маъмурияти даврида киритилганини эслатиб ўтди ва Американинг собиқ раҳбари Барак Обама Россияга нисбатан ўта юмшоқ бўлмадимикин, деган саволни ўртага ташлади, деб хабар қилди РИА Новости.
"Қрим Россия томонидан Обама президентлиги даврида олинган. Обама Россияга нисбатан ўта юмшоқ бўлганмиди?", — деб ёзган Трамп ўзининг Твиттердаги микроблогида.
Сал олдин Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер Трамп Россия Украинада тинчликни юзага келтиришга киришиши ва "Қримни қайтаришини" кутаётганини маълум қилган эди.