ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россия ҳукумати вакиллари Ўзбекистон вакилларини 2017 йилда Сочи ва Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган халқаро инвестиция форумларига таклиф қилди, РИА Новости хабарига асосан.
"Биз Ўзбекистонни бу йил Сочи ва Санкт-Петербург инвестиция форумлари каби Россияда бўлиб ўтадиган анъанавий халқаро тадбирларга таклиф қиламиз", — деди Дмитрий Козак, Россия бош вазири ўринбосари.
Шунингдек, Козак ушбу форумларда мулоқот қилиш икки мамлакат тадбиркорлари орасида муайян шартномалар имзолашга муваффақ бўлишларига умид билдирди.
Бош вазири ўринбосари Ўзбекистон ва Россия ишбилармонлик муносабатлари янги чўққиларни забт этишни бошлаган. Унинг фикрига кўра, турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш мамлакатлар орасидаги муносабатлар жабҳаларини кенгайтириш имконини беради. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия муносабатлари асосан нефт ва газ соҳасида мужассамлашган.
Учрашувда, Россиянинг "Ростех" корпорацияси Ўзбекистон корхоналари билан станоклар қуриш, дори восталари, тиббиёт техникаси ва полимер материаллар ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик қилишга муайян имкониятлар борилиги аниқланди.
Шунингдек, "Ростсельмаш" комбайн заводи Ўзбекистон билан биргаликда қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқаришга режасини ўрганиб чиқмоқда.