"Euronews" Бухоро гумбазлари ҳақида кўрсатув тайёрлади

Oбуна бўлиш
"Euronews" телеканалининг "Postcards from Uzbekistan" туркумидан ўрин олган навбатдаги дастури қадимий Бухоронинг машҳур масканлари - Тоқи Заргарон, Тоқи Саррафон ва Тоқи Телпакфурушон савдо гумбазларига бағишланди

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. "Euronews" Бухоро гумбазлари ҳақида кўрсатув тайёрлади, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Телеканалнинг навбатдаги дастури Бухоронинг Тоқи Заргарон, Тоқи Саррафон ва Тоқи Телпакфурушон савдо гумбазларига бағишланди, деб ёзади нашр.

Euronews Айдаркўл ўтовлари ҳақида кўрсатув намойиш қилди
Кўрсатувда Бухоро дунёда нафақат масжидлари ва маҳобатли миноралари, балки XVI асрда бунёд этилган савдо гумбазлари билан ҳам машҳур экани таъкидланади. "Бу шаҳарнинг савдо ўлка ривожининг муҳим омилларидан бири бўлган Буюк Ипак йўлининг йирик савдо марказларидан бири бўлгани билан боғлиқдир”.

Шарҳловчи Шеймус Керни Бухорода бундай гумбазлар бешта бўлгани, бироқ бугунги кунгача уларнинг атиги учтасигина сақланиб қолгани ҳақида ҳикоя қилади. "Улар узун йўлаклар ва арклар орқали туташган. Бу ерда ҳозир ҳам ҳаёт қайнайди — савдо гумбазларида кўплаб маҳаллий кишилар ва эҳтимол, улардан ҳам кўпроқ сайёҳларни кўриш мумкин".

Экскурсия раҳбари Равшан Саиджоновнинг сўзларига кўра, гумбазлар ўзаро бир-бирига ўхшамайди. Биттасида заргарлар ўтиришган, бошқасида тери ва бош кийимлар билан савдо қилинган, учинчисида эса егуликлар сотиб олиш мумкин бўлган.

"Euronews" Бухоронинг савдо гумбазлари тарихни, ҳунармандлар маҳорати ва анъаналарни қадрловчи ҳар бир одамни ўзига жалб этишини таъкидлайди.

Янгиликлар лентаси
0