"Урганч-Хива" темир йўли қурилиши бошланди

Oбуна бўлиш
Темир йўлнинг ишга туширилиши воҳада йўловчи ва юк ташиш салоҳиятини оширади

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. "Урганч-Хива" темир йўл линияси қурилиши бошланди, деб хабар бермоқда Хоразм вилояти ҳокимияти матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27-28 январь кунлари вилоятга ташрифи давомида лойиҳани амалга ошириш ҳақида топшириқ берган.

Шавкат Мириёев Устюрт ГКМ очилиши тадбирида - Sputnik Ўзбекистон
Текширув давом этмоқда: Мирзиёев навбатдаги сафарини Хоразмга уюштирди

Президент ташриф давомида Урганчдан Хивага темир йўл линиясини ўтказиш ҳамда Хива шаҳрида замонавий вокзал қуриш, шунингдек, электропоездлар ҳаракатини, келажакда эса Afrosiyоb тезюрар поезди ҳаракатини йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлаган.

Темир йўлнинг ишга туширилиши воҳада йўловчи ва юк ташиш салоҳиятини оширади ҳамда Хоразм ва Хивага келаётган сайёҳлар оқими бир неча баробарга кўпаяди, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0