ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам Штайнмайерни ГФР президенти лавозимига сайлангани билан қутлади, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"Бўлиб ўтган сайловлар сезиларли иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга жаҳоннинг етакчи давлатларидан бири – Германиянинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга Сизнинг муҳим ва тажрибали давлат арбоби сифатида қўшган муносиб ҳиссангиз эвазига қозонган юқори ишонч ва ҳурматни тасдиқлайди", — дейилган хабарда.
Мирзиёев Франк-Валтер Штайнмаерни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этган
РИА Новости нашрига кўра, айни вақтда Франк-Валтер Штайнмаер дунё сиёсатчиларидан табрикларни қабул қилмоқда.
Жумладан, собиқ Иттифоқнинг собиқ президенти Михали Горбачёв Штайнмайерни Германия Федератив Республикаси Федерал президенти лавозимига сайлангани билан табриклаган.
Горбачев Штайнмайер билан шахсан учрашишга умид билдириб, унинг Германия ва Россия ўртасида дўстона муносабатларни тиклашга ҳисса қўшишини таъкидлаб ўтган.