Тезкор эвакуация: АҚШдаги энг баланд тўғон бузилиб кетиши мумкин

© РИА Новости Оровилл тўғони
Оровилл тўғони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Калифорния штатининг Оровилл шаҳрида жойлашган АҚШдаги энг баланд тўғон бузилиб кетиши эҳтимоли борлиги сабабли тезкор эвакуация эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Батте округи шерифи ўзининг Facebookдаги саҳифасида аҳолининг зудлик билан эвакуация қилиниши ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Калифорния ҳукумати камида 130 минг киши эвакуация қилинишини маълум қилган. Штатдаги саккизта аҳоли маскани аҳолиси эвакуация қилинади.

Тўғон сув босимига дош бериши яқин соатларда аниқ бўлади. Шерифнинг айтишича, тўғон эрозияси оқибатида "Оровилл кўлидан назорат қилиб бўлмас даражадаги сув тошқини юз беради".

Кўлдаги сув ҳажми 4,3 миллиард куб метрдан кўпроқ деб баҳоланмоқда. Сув шанба кунги кучли ёмғирлардан сўнг тоша бошлаган.

Янгиликлар лентаси
0